Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Италияда Ўзбекистонга бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда

Италияда Ўзбекистонга бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда

Италияда «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» номли кенг кўламли кўргазма лойиҳаси Флоренциядаги Уффиции галереясининг Питти саройида ҳамда Ка Фоскари университетининг кўргазмалар залида ўз ишини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди. 

Зинаида Ковалевская асарларидаги устувор мавзу янги давр ўзбек аёлининг нафис қиёфаси бўлган.

Рассом импрессионизм ва реализм услубида ижоқ қилиб, қизларни турли кўринишларда – дала юмушларида, велосипед учиб, театр махсус ўриндиғида мойбўёқлар орқали гавдалантиришга ҳаракат қилади. Унинг «Ҳовуз бўйида» асарида жазирама иссиқ кун оромижон ҳовуз бўйида беғам-беташвиш ҳордиқ чиқараётган икки беғубор қизалоқ тасвирланган.

Лойиҳанинг «Нур ва ранг» номли Флоренция бўлими 16 апрелдан 30 июнга қадар Питти саройида жамоатчилик учун мунтазир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг