Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги Наманган тумани ҳокими президентга ваъда берган тадбиркорни бўралатиб сўккани айтилмоқда (аудио)

Янги Наманган тумани ҳокими президентга ваъда берган тадбиркорни бўралатиб сўккани айтилмоқда (аудио)

Наманганда ҳоким тадбиркорни ҳақорат қилди.

Блогер Олимжон Ҳайдаровнинг маълум қилишича, Наманган вилояти Наманган шаҳри Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаев Президент Администрациясига мурожаат қилган тадбиркор Анасхон Дедабаевни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.

Маълум бўлишича, тадбиркор президентга маҳалла биноси, болалар майдончаси, спорт майдончаси, маиший хизмат кўрсатиш дўконлари қуриб беришни ваъда қилган. Аммо бунда кўп сарсонликларга дучор бўлган. Шикоят қилгани учун эса ҳақоратларга учрагани айтилмоқда.

Ҳолатга ҳозирча расмий муносабат билдирилгани йўқ.

Маълумот учун, Анасхон Дедабоев 2021 йил 19 феврал куни Президентнинг Наманган  вилоятига ташрифи чоғида тасодифан Шавкат Мирзиёев билан юз-юз суҳбатлашиб, маҳалласи учун ўз ҳисобидан МФЙ биноси ва мини стадион қуриб беришга ваъда берганди.

Президент «битгач расмлари билан менга хат ёзасан», деганди. Аввалроқ эса тадбиркор маҳалла учун қураётган бино ва стадионни битказгани айтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг