Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирлик ёлғон чақириқлар бўйича вазиятни очиқлади

Вазирлик ёлғон чақириқлар бўйича вазиятни очиқлади

Фото: Xabar. uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёлғон чақириқлар бўйича янги статистикани эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда бундай чақириқлар камайиб бормоқда. 

2024 йилнинг дастлабки 3 ойида «103» хизматига жами 686 та ёлғон чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Таққослаш учун айтсак, мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг айни шу даврида 893 тани ташкил этган.

Тўғри, йилдан йилга бу каби мурожаатлар сони камайиб бормоқда. Бироқ гап инсон саломатлиги ҳақида кетар экан уларнинг биттаси ҳам кўп.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг январь-март ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Бухоро вилоятида кузатилиб, бу рақам 137 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Тошкент шаҳри қайд этилди — 133 та. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 110 та, Андижон вилоятидан 58 та ва Фарғона вилоятидан 57 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — атиги 1 та. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг