Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда жамоат транспорти нархи нақд тўловда 3 минг сўмгача ошиши мумкин

Тошкентда жамоат транспорти нархи нақд тўловда 3 минг сўмгача ошиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Тошкентда жамоат транспорти нархи нақд тўловда 3 минг сўмгача ошиши мумкин. Айни пайтда нақд пулда тўлов 2 минг сўм, карта орқали тўловда 1700 сўмни ташкил этади. 

Нақд пулда тўлов миқдорини кўтариш масаласини Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Gazeta.uz билан суҳбатда маълум қилган.

«Ҳозир тўлов пули карта билан 1700 сўм ва нақдда 2000 сўм бўлса, 1700 сўмга тегмасдан, нақд пулдагисини 3000 сўмгача кўтармоқчимиз. Энди билмадим бу нарсага омма қандай ёндашади. Шунда ҳайдовчилар пулга аралашмаса…», — деди у.

Вазир, шунингдек, ҳайдовчиларнинг иш вақтида уяли телефондан фойдаланишини тақиқлаш регламентга алоҳида киритилаётганини қўшимча қилди.

Аввалроқ жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилиши маълум қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда сўнгги бор жамоат транспорти нархи 2023 йил 1ноябрдан ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг