Тошкент вилоятида бир оиланинг уч аъзоси вафот этди
Бўстонлиқда эр-хотин ва уларнинг 8 ёшли фарзанди вафот этди.
Ушбу бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 19 декабрь куни Бўстонлиқ тумани Фазогир кўчасида содир бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Аниқланишича, 1981 йилда туғилган эркак С.П. ва 1989 йилда туғилган аёли С.Н. шунингдек, 2016 йилда туғилган фарзанди М.Б. яшаш хонадонида вафот этган.
Мутахассисларнинг дастлабки маълумотномасига кўра, оиланинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter