Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент тиббиёт академияси профессори вафот этди

Тошкент тиббиёт академияси профессори вафот этди

Тошкент тиббиёт академияси профессори, тиббиёт фанлари доктори Омонтурди Миртазаев 74 ёшида вафот этди.

Қайд этилишича, профессор Омонтурди Миртазаев Миртазаевич кўп йиллар давомида санитария-эпидемиология соҳасининг ривожланишига ҳисса қўшган олимлардан бири бўлган.

Омонтурди Миртазаев турли йилларда профилактик тиббиёт соҳасида фаолият юритиб, кўплаб шогирдлар етиштирган. Ўзбекистоннинг етук эпидемиолог олимларидан ҳисобланган О.Миртазаев раҳбарлиги остида Ўзбекистонда биринчи маротаба ўзбек тилида «Эпидемиологиядан амалий машғулотлар учун қўлланма» (2003), «Ҳарбий эпидемиология» (2013), «Эпидемиология» (2016),  «Epidemiologiya» (2017) дарсликлар чоп этилди.

«Xabar.uz» таҳририяти марҳумнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг