Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ИИББга раҳбар тайинланди

Тошкент шаҳар ИИББга раҳбар тайинланди

Фото: ИИББ.

Тошкент шаҳар ИИББга янги раҳбар тайинланди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида жамоат хавфсизлигини ҳамда криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш масалаларига оид тезкор йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Султанходжаев Равшан Иркинович тайинланди. У аввал Хоразм вилояти ИИБни бошқарган. 

Эслатиб ўтамиз, пойтахт ИИББнинг аввалги раҳбари Азиз Тошпўлатов ИИВ лавозимига тайинланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг