Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўрт ҳоким жазога тортилди

Тўрт ҳоким жазога тортилди

Навоий вилоятида Ғозғон шаҳри ҳамда Қизилтепа, Хатирчи ва Кармана тумани ҳокимларига интизомий жазо қўлланди.

Вилоят ҳокимлигининг 14 августда ўтказилган аппарат йиғилиши баёни ижросини таъминламагани ва ижро интизомини сусайтириб юборгани учун Қизилтепа тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Н.Ҳайитовга ҳайфсан берилган.

Шунингдек, президентнинг қарор ва фармойишлари ижросини таъминлашда сусткашлик қилгани, ишларни тўғри ташкил этмагани, мурожаатлар билан ишлашда хато ва камчиликларга йўл қўйгани, ўзига юклатилган вазифаларга совуққонлик билан ёндашгани туфайли Ғозғон шаҳар ҳокими А.Бозоров ҳамда Хатирчи тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи И.Муҳаммадиевга ҳайфсан қўлланган.

Кармана тумани ҳокими Ф.Умаровга эса юқоридаги сабаблар туфайли ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазосига тортилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг