Тил байрамига «совға»: Чўлпон, Қодирий ва Фитратга «мева-чева соттиришмоқчи»
Ижтимоий тармоқларда Инкузарт томонидан деворга чизилган жадидчилар — Чўлпон, Абдулла Қодирий ва Фитратнинг олдига расталар ўрнатилаётгани ҳақида расм тарқалди.
Инкузартнинг хабарига кўра, у ерда мева-чева ва шунга ўхшаш майда-чуйдалар учун расталар қурилмоқда. Бунинг учун нега ушбу жой танлангани ҳозирча маълум эмас.
Инкузарт стрит-арт бўйича анча таниқли бўлиб улгурган рассомлардан. У нафақат жадидларнинг, балки олимпиадачиларнинг суратларини ҳам кўп қаватли уйларнинг деворларига чизиб чиққан.
Шунингдек, унинг Uzauto Motors монополиясини акс эттирган стрит-арти ҳам анча шов-шув бўлган. Унда машина сотиб олишга бўлган узун навбатлар ва «шапка» тасвирланганди.
Ушбу сурат бир кун туришга улгурмай, аввалига оҳак билан ўчиришга уринишган. Оҳак билан эплай олишмагач, оқ бўёқ орқали мазкур сурат девордан ўчириб ташланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter