Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Темир йўлда йўловчиларга йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади

Темир йўлда йўловчиларга йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади

Фото: «Xabar.uz»

«Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (851-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

  • Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар рўйхати;
  • Темир йўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати;
  • Темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.

Бунда истеъмолчиларга аравача, она ва бола хонасидан фойдаланиш, кутиш залида Wi-Fi, ногиронлар учун аравачалар, йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг