Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Солиқ қўмитаси Алишер Қодировнинг «мунозарали таклифи» бўйича муносабат билдирди

Солиқ қўмитаси Алишер Қодировнинг «мунозарали таклифи» бўйича муносабат билдирди

Президентликка номзод Алишер Қодировнинг хориждаги меҳнат мигрантларини солиққа тортиш тўғрисидаги шов-шувли таклифига давлат солиқ қўмитаси муносабат билдирди.

ДСҚ матбуот котиби Музаффар Назаровнинг қайд этишича, «Ўзбекистон солиқ қонунчилигида муҳожирлардан олинадиган даромад солиғи белгиланмаган. Ҳозирда бундай таклиф ёки буни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар йўқ».

Аввалроқ, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров Андижон вилоятидаги сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда мигрантлардан ҳам солиқ ундириш таклифини билдиргани кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг