Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Собиқ вазир Агриппина Шин янги лавозимини эгаллади

Собиқ вазир Агриппина Шин янги лавозимини эгаллади

Агриппина Василевна Шин — Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Шин шу вақтга қадар Мактабгача таълим агентлиги раҳбари вазифасида ишлаб келаётганди. Яқинда агентлик фаолияти тугатилиб, унинг вазифалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилганди. 

Эслатиб ўтамиз, А.Шин 2017 йил октябрдан 2022 йил охиригача Мактабгача таълим вазирлигига раҳбарлик қилган. 

Шунингдек, Виктор Вениаминович Нам — Тошкент шаҳридаги «А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори лавозимга тайинланди.

Элдар Юлдашев Тошкент шаҳридаги «С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг директори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Иқбол Мелиқўзиев тайинланди.

Элдор Шерманов Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ўқув ишлари бўйича проректори – ректори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб 6 ой синов муддати билан тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг