Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда электр тармоқлари корхонаси раҳбари қўлга олинди

Сирдарёда электр тармоқлари корхонаси раҳбари қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Гулистон шаҳрида тадбиркорнинг 90 млн сўмини қўлган киритган ЭТК бошлиғи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Гулистон шаҳар ЭТК бошлиғи Д.Н. шаҳар ЭТК муҳандиси вазифасида ишлаган даврида “Г.С.К.” МЧЖнинг электр таъминотидан 202,5 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериши эвазига МЧЖ назоратчиси А.Г.дан 90 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пуллар ҳисобидан 3 млн сўмни фуқаро У.М. орқали қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг