Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саксондан ошиқ мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди

Саксондан ошиқ мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ўз олдига тадбиркорларнинг хуқуқларига риоя этилишини назорат қилишни  устивор йўналиш қилиб белгилаб олган.   

Вакил девонининг Тошкент вилояти ҳудудий шўъбаси томонидан  жорий  йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорлар фаолиятида текшириш ўтказиш тартибини бузган, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда муддат бузилиш ҳолатларига йўл қўйган ва тадбиркорларга Давлат хизматларини  кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этмаган  саксондан ортиқ мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Хусусан тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқишнинг белгиланган  тартиби ва  муддатларига риоя этмаган 38 нафар, ноқонуний текшириш ўтказган ва текшириш ўтказиш тартибини бузган 27 нафар, Давлат хизматлари  кўрсатиш тартибига риоя этмаган 10 нафар ва тадбиркорлар манфаатига риоя этишда хуқуқбузарликка йўл қўйган  8 нафар мансабдор шахсларга маъмурий иш қўзғатилиб тегишли чоралар кўрилиши таъминланди.

Бундан ташқари турли Давлат  ва назорат органлари томонидан тақдим этилган маълумотга кўра тадбиркорлар билан ишлашда ўзига юклатилган вазифаларни талаб даражасида бажармаганлиги учун 10 дан зиёд мансабдор шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Вакил Девони томонидан бу борадаги назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг