Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Правачи»ларга қарши «ов» натижалари: бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

«Правачи»ларга қарши «ов» натижалари: бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Когон ва Поп туманларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Т. фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, унга гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.С. фуқаролар З.П. ва С.М.нинг ишончига кириб, уларга танишлари ёрдамида «В.С.» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 АҚШ доллари ва 8,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг