Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон халқаро фан олимпиадаларда юқори натижа қайд этди

Ўзбекистон халқаро фан олимпиадаларда юқори натижа қайд этди

Ўзбекистон терма жамоаси 56-Халқаро Кимё олимпиадасида 1 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медалларини қўлга киритди.

Жорий йилнинг 21-30 июль кунлари Саудия Арабистонида ташкил этилган дунёнинг 87 та давлатидан 340 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этган 56-Халқаро Кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 1 та олтин, 2 та кумуш,1 та бронза медалларини қўлга киритди.

Шунингдек, Халқаро математика мусобоқасида ўзбекистонлик ўқувчилар 18 та медални қўлга киритди.

26-31 июль кунлари Ҳиндистонда бўлиб ўтган 30 та давлатдан 576 нафар иқтидорли ўқувчилар иштирок этган Халқаро математика мусобоқасида ўзбекистонлик ўқувчилар томонидан 3 та олтин, 4 та кумуш, 11 та бронза медаллари қўлга киритилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг