Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Оқ йўл, тентаквой» Никулин ва Дуровнинг энг қитмир ҳазиллари

«Оқ йўл, тентаквой» Никулин ва Дуровнинг энг қитмир ҳазиллари

Никулин ҳам, Ширвинд даҳшатли одамлар, ҳар иккаласи ҳам. Мен, масалан, ҳеч қачон галстук тақмайман. Биласизми, нега? Бир куни менга қўнғироқ қилиб, қандайдир орден билан мукофотланишим ҳақида айтишди. Соат 24.00 да «Оқ уй»га боришим керак экан.

Мен бўйнимни ювдим, галстук тақдим ва жўнадим.

Борсам, соқчилар ташрифим билан қизиқишди. Мен орденга келганимни айтдим. Улар эса бугун орден берилмайдиган кун эканлигини тушунтиришди.

Мен аниқлашларини илмос қилдим: ахир президент администрацияси таклифига кўра келганман-а!

Улар қўнғироқ қила бошлашди ва қанчалик кўп гаплашишса, шу қадар кучли ҳайратдан погонлари кўтарилиб кетди: биласизми, Дуров, президент администрациясида мукофотларга оид ҳамма саҳифаларни ағдариб чиқишди, у ерда йўқ экансиз...

Нимаям қилардим, зиналар бўйлаб пастга туша бошладим. Қарасам, Никулин турибди. «Ҳар қалай, келибсан-да, тентаквой», – деди менинг қари, марҳаматли дўстим.

Мен уни сал бўлмаса ўлдириб қўяёздим. Биз машинани айланиб югурардик. Мен ҳар сафар уни тепишга ҳаракат қилар, ҳақингни олдингми, деб бақирардим. «Оқ уй» устида давлат байроғи турганига қарамай, камина болохонадор сўзлар билан ҳақорат қилардим.

Сал вақт ўтмай, мен... Ҳолливуддан инглиз тилида хат олдим. Бу тилни эса билмайман, мактабда немисчани ўқитишган.

Таржимон излай бошладим. У айтдики, мендан ташқари яна Никулин, Дастин Хофман, Аль Пачино ва Пол Ньюман ҳам таклиф қилинибди. Яхши таркиб, леб ўйладим.

Юрага қўнғироқ қилиб, Ҳолливуддан хат келганини айтдим. У ҳайрон бўлди. ҳазиллашмаётганим билан қизиқди.

Репетициядан сўнг Никулиннинг ҳузурига кирдим. Кўрсатдим. Кейин Никулин ҳам почта қутисидан худди шундай хат топди.

Шу билан ҳаммаси тугади.

Менга бир-икки ҳафта ўтиб ҳам қўнғироқ қилишмади.

Мен Никулин билан телефон орқали боғландим. «Хатда муҳр борми?» – деб сўради у. «Бор», – жавоб бердим мен. «Шуни ўқи», – деди Никулин.

Мен инглизча ҳарфлар билан русча ёзилган сўзларни ўқийман: «Оқ йўл, тентаквой».

Аммо бир куни мен ҳам унга боплаб ҳазил қилдим: қонуний дам олиш кунида Санк-Петурбургга киносиновга юбордим. Синов-пинов йўқ эди, албатта!

Ўшанда Никулин телефон орқали 15 дақиқа мобайнида менга кимлигимни тушунтирди.

Лев Дуров хотираларидан

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг