Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Обид Асомов ўғли ноҳақ ўқишдан ҳайдалганидан шикоят қилди

Обид Асомов ўғли ноҳақ ўқишдан ҳайдалганидан шикоят қилди

Фото: «Stv.uz»

«UzNews.uz» нашри орқали «Губкин» филиалидан 23 нафар талабанинг ўқишдан ҳайдалиши ҳақида мақола чоп этилганидан сўнг, нашрга Обид Асомов қўнғироқ қилиб, шикояти борлигини билдирган.

Таниқли қизиқчининг маълум қилишича, ўтган ўқув йилида санъаткорнинг ўғлини «алдаб» ўқишдан ҳайдаб юборишган ва Обид Асомовнинг ўзини ҳам ушбу ўқув маскани ректори бир неча бора алдаган. У фарзандини «тушуниб бўлмас баҳона» сабаб ўқитувчи математика имтиҳонларидан ўтказмаган. Талабани университетда қолдиришнинг бир йўли эса уни академик таътил олиши ректор томонидан маслаҳат берилган ҳамда таътилга ёзилиши керак бўлган ариза ўрнига, талабадан ўз хоҳишига кўра ўқишдан кетиши борасидаги ариза ёздириб олинган. Обид Асомовнинг ўғлига нега бу шаклда ариза ёздинг деган саволига ўғил ҳам «бўлди ҳаммаси яхши бўлади бориб, уларнинг айтганини қил дегансизку», деб жавоб берган. Талабанинг ҳаётий тажрибаси йўқлиги, ёшлигидан фойдаланган университет томони уни ўқишдан ҳайдаган.

«Губкин» филиалидан талабаларнинг ҳайдалиши ва норозилик ҳолатларининг кўплиги туфайли нашр журналистик суриштирувни давом эттиришини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг