Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муваффақият ва пул... Улар фақат тасаввурдами?

Муваффақият ва пул... Улар фақат тасаввурдами?

Сиз муваффақиятга элтувчи тамойилларга қатъий риоя қиласизми? Бунга ишонч ҳосил қилиш учун тез-тез танқидий таҳлил ўтказиб туриш керак. Мазкур амалиёт сабоғи сизга халақит бераётган заиф жойларни аниқлашга ёрдам беради.

Ўзингизни, айтайлик, тасаввурдаги шахс билан таққослашга уриниб кўринг. Муваффақиятга эришишга қарор қилган бу хонимни, келинг, Мэри Смит деб атайлик.

Мэри ўзининг ҳаётий мақсадини аниқ-тиниқ белгилаган. Уни қачон амалга оширишнинг режаси мавжуд, яъни хоним муваффақият сари энг муҳим қадам ташлаган. Сиз-чи?

Мэри ҳар сафар муваффақиятсизликка учраса, тушкунликка тушиб ўтирмайди, балки шунга тенг келадиган ноз-неъмат белгиларини ахтаради. Унинг ёрдамида воқеликни керакли ва фойдали йўналишга буриб юборишга интилади. Муваффақиятсизлик вақтинча эканлигини жуда яхши билади.

Мэри ҳаётининг ҳар бир кунини қизиқиш ва завқ-шавқ билан ўтказади, ишига ўйин лаҳзаларини киритади. У бошқалар билан кундалик ишидаги нохушликлар тўғрисида гапиришдан ўзини тияди, чунки муваффақият ҳақидаги гап-сўзлар муваффақият учун замин ҳозирлайди-да!

Бунинг устига Мэри ёлғиз ишлагандан кўра, гуруҳ бўлиб ишлаш кўпроқ муваффақиятга элтиши мумкинлигини жуда яхши тушунади. У гуруҳда ғайрат билан ишлайди, бундай ҳамкорлик ғояларни эркин алмашишга ёрдам беради, қобилият ва куч-қувватни катта эҳтимол билан исталган мақсад сари олиб боради. Қаҳрамонимиз ҳамиша олганига нисбатан кўпроқ беришга интилади.

Мэри ўзининг ишлаб топганига қараб кийинади. У пулларининг ҳисоб-китобини яхши билади, жамғариб боради ва соғлиғи тўғрисида қайғуради.

Ва, энг асосийси, Мэри доимий равишда ўз онгида ижобий қурилмаларни қўллаб-қувватлайди. У муваффақият тўғрисидаги Фаннинг асосий принципи самимийлик, ростгўйликда эканлигига астойдил ишонади, ақл-тафаккур ёрдамида ҳаммасига эришиш, ҳамма нарсани англаш, барчасига ишониш мумкинлигига имони комил. Бу тамойилдан фойдаланиб, ўйин ўтказиш мумкин, чунки унда ютганлар ҳам, ютқазганлар ҳам бўлмайди.

Мэрини раҳбарлари ҳам, қўл остидагилари ҳам ҳурмат қилиб, у билан фахрланишади. Чунки Мэри Смит аниқ-муайян қарорлар қабул қилади ва улар учун масъулиятни тўлиқ ўз зиммасига олади.

Мэри дўстона муносабатлар ўрнатади. У доимо ширин сўзлар ҳамда мақтовлар ёғдириш учун вақт топа олади, аммо бу хушомаддан иборат эмас. Мэри чиройли сўзларни ўз ўрнида ишлатади. Унинг даврасида иштирок этиш ҳамиша ёқимли. Мэри ҳазилни тушунади, ўзи ҳам ҳазилкаш, эътиборли ва ширинсўз. У ҳеч қачон гапларида ножўя ифодаларни ишлатмайди ва барча одамларни ўзи билан тенг тутади.

Смит хоним ҳамиша малакасини оширишга уринади. У кутубхоналарда яхши китоблар топиш, театрда яхши спектакллар кўриш, музейларда санъатнинг энг сара асарларини қизиқиб кўриш муминлигини билади. Ўзининг дунёқарашини кенгайтириш учун ҳеч қачон имкониятни бой бермайди.

Мэри айтилган ишни ўз вақтида бажарадиган шахс. У доимий равишда сўзининг устидан чиқади. Банк ҳисобидаги пуллари ҳамиша жойида, чунки Мэри кўп пул худди тош каби пастга қараб юмалашини ва муваффақият пиллапоясидан юқорига ҳаракат қилишга халақит беришини билади.

Хўш, сиз ўзингизни Мэри билан солиштира оласизми?

(Наполеон Хилл китобидан)








Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг