Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Комил Алламжонов нодавлат телеканаллар вакиллари билан учрашди

Комил Алламжонов нодавлат телеканаллар вакиллари билан учрашди

Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан учрашиб, миллий контент яратиш масаласини муҳокама қилди.

"Суҳбат давомида миллий контент яратиш бўйича муаммолар ва уларга ечим топиш йўлларини батафсил муҳокама қилдик", дея ёзди Алламжонов ўз Телеграм саҳифасида.

Инсон онги ва қалбини забт этиш, унга ўз ҳукмини ўтказиш, маънавиятидан, миллий урф-одат ва қадриятларидан жудо этишга йўналтириладиган ахборот хуружлари кўринмаслик хусусиятига эга.

Шундай экан, унга қарши миллий ахборот иммунитетини шакллантириш, ахборот майдонида рақобатбардош миллий контент яратиш масаласи долзарб бўлиб бормоқда.

Мамлакатимизда айни шу масалага ҳозирги кунда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бугун Комил Алламжонов иштирокида нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам миллий контент яратиш бўйича муаммолар ва уларга ечим топиш йўллари батафсил муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг