Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги дорихонада тегишли ҳужжати бўлмаган 100 мингдан ошиқ дори аниқланди

Тошкентдаги дорихонада тегишли ҳужжати бўлмаган 100 мингдан ошиқ дори аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини сотувга қўйган дорихона фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда “R.Ph.” МЧЖга қарашли дорихона кўздан кечирилганда 90 156 дона тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 12 686 дона давлат реестрида қайд этилмаган, 16 728 дона мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган ва 2 945 дона яроқлилик муддати ўтган дори воситалари савдога қўйилганлиги фош этилиб, умумий баҳоси 192,8 млн сўмлик жами 122 515 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг