Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Июл ойида бироз ноодатий об-ҳаво ҳарорати кузатилган

Июл ойида бироз ноодатий об-ҳаво ҳарорати кузатилган

Фото: Xabar.uz

Иқлим хусусиятларига кўра ёзнинг энг иссиқ ойи июл ойи ҳам якунига етди. Ўзгидромет маълумотига кўра, ушбу июл ойида нисбатан салқин бўлган. 

Ушбу йил ҳудуднинг катта қисмида июлда ўртача ойлик ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиб, марказий вилоятларнинг қатор туманларида ва республиканинг жанубида меъёрдан 1-1,7 даражага юқори бўлди.

Бу йил июль ойининг катта қисмида ҳарорат тартиби жуда қулай бўлди, бундай ҳолат Ўзбекистонда ёз фаслининг ўртаси учун хос эмасдир.

Республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 32-37 даража атрофида бўлди. Фақат республика жанубида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда ҳаво кундуз кунлари 39-41 даражагача исиди.

Июль ойи учинчи ўн кунлигининг бошидан бошлаб иссиқ аста-секин кўтарила бошлади ва ўн кунликнинг ўрталарига келиб ҳароратнинг максимал қиймати 8-41 даражага, чўл ҳудудлари жанубида 42-44 градусга, Ўзбекистоннинг энг жанубий нуқтаси - Термиз шаҳрида эса 45-46 градусга етди. 25-28 июль кунлари иссиқ энг юқори чўққига кўтарилган кунлар кузатилди. Ойнинг охирги кунларида ҳарорат бироз пасайди.

Ўтган июль ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида максимал ҳаво ҳарорати ўзининг рекорд кўрсаткичлардан анча узоқ бўлди.

Максимал ҳарорат 40 даража ва ундан юқори бўлган кунлар сони 2024 йил июль ойида ҳудуднинг катта қисмида 1-3 кунни, чўл ҳудудларда 4-7 кунни ташкил этди. Максимал ҳарорат 40 даража ва ундан юқори бўлган энг кўп кунлар сони дашт ҳудудида (Муборак) - 11 кун ва энг чекка жанубда (Термиз)- 15 кун кузатилди.

Ўтган июль ойида максимал ҳаво ҳарорати 40 даража ва ўтган юқори бўлган кунлар сони сўнгги 10 йил ичида энг кам бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг