Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди қалқонсимон безни олдириб ташлаш шарт эмас! (видео)

Энди қалқонсимон безни олдириб ташлаш шарт эмас! (видео)

Фото: Xabar.uz

Ёш ўтгани сайин қалқонсимон безда тугунлар пайдо бўлиш хавфи ҳам ортиб боради.

Текширувда тугунли бўқоқ аниқланган беморларга эса кўп ҳолларда қалқонсимон безни олиб ташлаш амалиёти буюрилади.

Аммо қалқонсимон без эндокрин системани бошқарувчи муҳим органлардан бири бўлганлиги ва кўплаб ички аъзолар фаолияти билан бевосита боғлиқлиги туфайли аксарият беморлар уни олдириб ташлашга қўрқишади.

Қолаверса, бундай жарроҳлик амалиётлари ҳамиша ҳам муваффақиятли якун топавермайди.

Кимдир овоз найчаларининг зарар етганлигидан шикоят қилса, бошқа биров жарроҳликдан сўнг гормон препаратларини доимий равишда ичиб юришдан нолийди.

Ўз вақтида даво чоралари кўрилмаган беморларда эса тугунларнинг сифати ёмонлашиб, ҳаёт учун хавф туғдириши турган гап.

Аммо замонавий тиббиётда шундай янгиликлар яратиляптики, энди бутун бошли муҳим бир органни олиб ташлашга хожат йўқ!

Ушбу кўрсатув орқали сиз нафақар айнан шу масалада ўзингизни ва яқинларингизни қийнаб келаётган айрим саволларга жавоб олишингиз, балки барча нутрициолог ва диетологлар сир тутувчи семириш гормонлари ҳамда менoпауза давридаги қайноналар учун қимматли тавсияларга ҳам эга бўлишингиз мумкин!

Ҳа айтганча, бугунги кунда кўп учрайдиган ва давоси бўлмаган қандли диабет нега энди касаллик саналмай қўйилганлиги ҳақида билмоқчи бўлсангиз, ушбу ҳаволани барча яқинларингизга юбориб, кўрсатув тўлиқ ушбу видеода томоша қилишингиз мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг