Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беш ойда Ўзбекистонга қанча сайёҳ келгани айтилди

Беш ойда Ўзбекистонга қанча сайёҳ келгани айтилди

Фото: Xabar. uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида 2,8 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 248,2 минг нафарга ёки 9,6 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича (минг нафар):

- қариндошларни йўқлаш — 2 237,4

- сайёҳлик — 426,5

- хизмат юзасидан — 68,4 

- тижорат — 51,5

даволаниш — 46,2

ўқиш — 7,4.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг