Бахтиёр Ҳамидовга фахрий унвон берилди
Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директорига «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, банк-молия тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш ва янги босқичга кўтариш, муҳим инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги улкан хизматлари ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори Ҳамидов Бахтиёр Султоновичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter