Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оҳангаронга янги ҳоким тайинланди

Оҳангаронга янги ҳоким тайинланди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Дониёр Мадиримов Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Мадиримов Дониёр Маматсалиевич 1979 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 1999 йили Ўзбекистон Миллий университети, 2019 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

Д.Мадиримов фаолияти давомида Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасида бўлим бошлиғи, Шайхонтоҳур тумани ҳокимининг ўринбосари, Тошкент вилояти ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо иқтисодий бошқармаси бошлиғи, Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи сингари масъул лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида фаолият юритаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими Эркин Муҳиддинов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг