Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аҳолиси тирбандликда энг кўп вақт ўтказадиган шаҳарлар эълон қилинди

Аҳолиси тирбандликда энг кўп вақт ўтказадиган шаҳарлар эълон қилинди

Ирландия пойтахти Дублин шаҳри 2023 йилда аҳолиси тирбандликда энг кўп вақт ўтказган шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. TomTom йўл ҳаракати экспертлари тирбандликлар энг кўп бўлган аҳоли пунктларини очиқлади, дея хабар беради «Прайм» нашри.

Мутахассислар 55 мамлакатнинг 387 шаҳридаги йўл ҳаракати ҳолатини таҳлил қилди. Улар ўтган йили Ирландия пойтахти аҳолиси тирбандликда ўртача 158 соат вақт ўтказишганини аниқладилар. 

Рўйхатда иккинчи ўринни Перу пойтахти Лима эгаллади, унинг аҳолиси 157 соат тирбандликда вақт ўтказади.

Учинчи ўринни Мехико шаҳри эгаллади, бу шаҳарда тирбандликда ўтган вақт 152 соатни ташкил қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг