Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги тирбандликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди

Тошкентдаги тирбандликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва диагностика марказига ташриф чоғида Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент шаҳридаги гавжум чорраҳалар ва кўчаларни тартибга солиш, бу орқали тирбандликларни бартараф этишга оид лойиҳа тақдимот қилинди.

Лойиҳа ўз олдига учта асосий вазифа қўйган - пиёдалар хавфсизлиги ва қулайлиги, жамоат транспортига устуворлик, ўтказиш қобилиятини ошириш ва йўл транспорт ҳодисалари сонини камайтириш.

Мазкур лойиҳа синов тариқасида Тошкент шаҳридаги иккита йирик чорраҳада — Бобур ва Фурқат кўчалари кесишмасида ҳамда Боғишамол ва Тошкент автомобиль ҳалқа йўли кесишувида амалга оширилди.

Пиёдалар учун чорраҳаларда «хавфсизлик оролчалари» бунёд этилди, пиёдалар ўтиш жойида светофорни бошқариш ускуналари ўрнатилди. Жамоат транспорти бекатлари йўловчилар учун тушиб чиқишга қулай тарзда қайта лойиҳалаштирилди.

Шунингдек, чорраҳаларга давомийлиги оқимга қараб мослашадиган интеллектуал светофорлар тизими ташкил этилди.

Бу каби лойиҳалар натижасида чорраҳаларнинг ўтказиш қобилияти сезиларли даражада ошиб, тирбандликлар камаяди, жамоат транспорти янада самарали бўлади.

Президентимиз бу ишларни кенгайтириш, «шаҳар – пиёдалар учун» тамойилини тўлиқ рўёбга чиқариш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг