Ўзбекистоннинг четга лимон экспорти тушиб кетди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида 8 та хорижий давлатларга қиймати 3,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 3,3 минг тонна лимон экспорт қилган.
Лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 362 тоннага камайган.
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 2,2 минг тонна
- Қозоғистон – 759 тонна
- Қирғиз Р. – 392 тонна
Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:
-Фарғона вилояти – 1,4 минг тонна
-Хоразм вилояти – 528 тонна
-Тошкент вилояти – 464 тонна
-Наманган вилояти – 258 тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter