Ўзбекистон Миллий банки Олмалиқ шаҳрида янги банк хизматлари марказларини очмоқда

Ўзбекистон Миллий банки аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда уларнинг қулайлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда, Олмалиқ шаҳрида янги банк хизматлари марказлари очилмоқда, бу эса ҳудуднинг молиявий инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Янги марказлар нафақат жисмоний шахслар, балки корпоратив мижозларга ҳам хизмат кўрсатади. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида марказлар дам олиш кунларисиз, соат 9:00 дан 17:00 гача хизмат кўрсатади. Марказлардан бири шаҳарнинг марказий қисмида, «Ойдин» бозори ҳудудида жойлашган.
Банк амалиётларининг қулайлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди: шаҳарда 50 та замонавий банкомат ўрнатиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Миллий банки барча мижозларга қулай бўлган банк хизматларини қулай шартларда тақдим этади. Иш ҳақи лойиҳасида иштирокчилари учун махсус таклифлар мавжуд.
Шаҳарнинг энг йирик корхонаси бўлган Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ўзбекистон Миллий банкининг асосий корпоратив мижозларидан бири ҳисобланади. Банкнинг иш ҳақи лойиҳаси доирасида комбинат ходимлари учун махсус таклифлар, имтиёзли шартлар тақдим этилади.
Банк хизматлари марказлари манзиллари:
«Зарҳал» офиси Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар, Шароф Рашидов кўчаси 38-уй
«Ойдин» офиси Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар, Тошкент МФЙ, Эҳтиром кўчаси, 8-уй
«Олмалиқ» офиси Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар, A.Темур к., 31Б-уй
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter