Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинди. Унда қандай талаблар мавжуд?

Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинди. Унда қандай талаблар мавжуд?

Фото: Xabar.uz

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-918-сон, 12.03.2024 й.) билан Халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенцияси ратификация қилинди.

Унга кўра, Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенцияси (Женева, 1949 йил, 1 июль) ратификация қилинди.

Ратификацияга биноан конвенцияда иш берувчилар томонидан иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлашга қаратилган, қоидалар иш ҳақи тўланадиган ёки тўланиши лозим бўлган барча шахсларга нисбатан қўлланилиши қайд этилган.

Конвенцияда:

  • ходимларнинг иш ҳақини қонуний равишда ва белгиланган муддатларда ўз вақтида тўланиши;
  • иш ҳақи бевосита ходимга иш кунида ва иш жойида нақд шаклида тўланиши, натура шаклида тўлашнинг чегараси ва шартлари мавжудлиги;
  • ходимнинг иш ҳақини эркин тасарруф эта олиши, иш ҳақидан ушлаб қолиниши ва чегараси фақат миллий қонунчиликда белгиланиши;
  • ходимларга иш ҳақини ҳисобланиши ва таркиби тўғрисида ахборот олишлари каби ҳуқуқларидан фойдалана олиши лозимлиги ва бошқа талаблар мавжуд.

Маълумот учун, мазкур конвенция 98 та давлат томонидан ратификация қилинган. Улар орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби қўшни давлатлар ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг