Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда чиқарилган қалбаки долларни Ўзбекистонда ўтказмоқчи бўлганлар ушланди

Туркияда чиқарилган қалбаки долларни Ўзбекистонда ўтказмоқчи бўлганлар ушланди

ДХХнинг тезкор тадбирида қалбаки хорижий валюталарни муомалага чиқаришга уринган шахслар қўлга олинди.

Хусусан, «Наманган-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 1978 й.т шахс бошқарувидаги «Ҳонда» русумли автомашина Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда қалбаки 4 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Терговга қадар текширув давомида, у мазкур қалбаки валюталарни келгусида сотиш мақсадида Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1971 й.т., муқаддам судланган фуқародан 2200 АҚШ долларига сотиб олганлиги аниқланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро қалбаки 5400 АҚШ долларини ҳақиқий 3 минг АҚШ долларига айирбошлаган вақтида ушланди.

Аниқланишича, у Туркияда ишлаб чиқарилган қалбаки валюталарни Қирғиз Республикасидаги жиноий шерикларидан олиб келган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами қалбаки 9400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг