Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инспекторларга ҳужум қилганлар қамоққа олинди

Инспекторларга ҳужум қилганлар қамоққа олинди

Тошкент вилоятида браконьерлар экология инспекторларига ҳужум қилиб, уларни сувга чўктирмоқчи бўлишгани хабар қилинганди.

Бош прокуратура хабарига кўра, воқеа жойидан қочиб кетган ҳуқуқбузарлар қўлга олинган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё дарёси оқими бўйлаб экологик назорат тадбирлари ўтказилган.

Текшириш давомида дарёнинг Оққўрғон тумани, «Элтамғали» МФЙ, Кўрик қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмида 2 нафар фуқаро томонидан  моторли қайиқ ва тўр ёрдамида «Ўзбекистон Республикасида ов қилиш Қоидалари»га зид равишда балиқ овланаётганлиги аниқланган.

Браконьерлардан ов қилишни тўхтатиш сўралганида, улар экология инспекторларига қайиқ эшкаклари билан ҳужум қилиб, уларни уриб сувга йиқитишган ва воқеа жойидан қочишган.

Оққўрғон туман прокуратураси томонидан 2 май куни юқоридаги 2 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг