Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ мансабдор шахсларни қўлга олди

ДХХ мансабдор шахсларни қўлга олди

Андижон вилояти, Асака тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари топшириғига асосан, унга тегишли чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятга узоқ муддатга ижарага берилган ер майдонининг 50 сотих қисмини сотиш ҳамда туман кадастр бўлими орқали ушбу ер майдонининг тоифасини нотурар жойга ўзгартириб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига харидордан 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу пул маблағидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида Кадастр агентлигининг Асака туман бўлими бошлиғи ҳам ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда Асака туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ва Кадастр агентлигининг Асака туман бўлими бошлиғига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ ушбу туманнинг прокурори ўринбосари ва собиқ терговчи ушлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг