Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бунёдкор кўчасидан беҳуш ҳолда топилган шахс шифохонага ётқизилди

Бунёдкор кўчасидан беҳуш ҳолда топилган шахс шифохонага ётқизилди

Фото: «Kun.uz»

Беҳуш ҳолда топилган шахс ўзаро жанжал туфайли шу ҳолга тушгани аниқланди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, 2019 йил 22 январь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор даҳасида яшовчи Ш.Б. Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасидан тан жароҳати билан беҳуш ҳолда топилиб, РШТЁИМга ётқизилган.

Ушбу жиноятни Юнусобод тумани Халқобод кўчасида яшовчи А.В. ўзаро жанжал туфайли содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг