Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёш қизга беҳаё ҳаракат қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ёш қизга беҳаё ҳаракат қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Тошкент метросида вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракат қилган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, гумондор илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 (талончилик), 169 (ўғрилик) ҳамда 127 (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган шахс экани аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг