Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижондаги кўп қаватли уйнинг 30 та хонадони хатлаб қўйилди

Андижондаги кўп қаватли уйнинг 30 та хонадони хатлаб қўйилди

Кейинги йилларда жисмоний ҳамда юридик шахслар ўртасида қарз муносабатлари билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларнинг тобора ортиб бораётганлиги, шу ўринда, ушбу муносабатлар натижасида турли низоларнинг келиб чиқаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Бир тараф қарз олиб, зиммасига олган мажбуриятини бажармаслиги оқибатида иккинчи тараф муаммосини суд орқали ҳал қилиш зарурати пайдо бўлмоқда. Шу сабабдан, Бюро органларига келиб тушаётган қарз ва қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари сони ортиб бораётганини кузатиш мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздорлар А.А. ва «A.S.P» МЧЖлардан солидар тартибда ундирувчи Н.И. фойдасига 5 млрд 968 млн сўм ундириш белгиланган.

Ижро ҳужжати талабларини бажариш тўғрисида қарздорлар огоҳлантирилган. Шунга қарамасдан қарздорлик тўланмагани сабаб, Бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Жараёнда Андижон шаҳрининг Баркамол маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг 30 та хонадони қарздорлик эвазига хатлаб қўйилган. Ҳозирда хонадонларни баҳолатиш ишлари олиб борилмоқда.

Қарздорлар қонунда белгиланган муддат давомида қарздорликни бартараф этмаган тақдирда, хатланган хонадонлар электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг