Тошкентда она ва боланинг пичоқланиши юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Тошкент шаҳрида 31 ёшли аёл ва унинг 12 ёшли фарзандини пичоқлаган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Бу ҳақда Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, яқин қариндоши томонидан пичоқланган она ва унинг ўғли шифохонага оғир аҳволда келтирилган.
«Бемор уйда яқин қариндоши томонидан орқа томонидан санчилиб кесилган жароҳатлар олган. Улар қўшниси томонидан Шошилинч марказига олиб келинган. Ҳозирда операция жараёни бошланди», – дейди Болалар жарроҳлиги бўлими шифокори Дониёр Асатуллаев.
Онанинг аҳволи қониқарли, унинг ўғли эса жонлантириш бўлимида муолажа олмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter