Шаҳрихон туманидаги савдо дўконида йирик ёнғин содир бўлди
Жорий йилнинг 5 январ куни Шаҳрихон тумани Амир Темур кўчасида жойлашган маиший савдо дўконида ёнғин содир бўлди.
Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушгач, соат 23:00 да айтилган манзилга ўт ўчириш машиналари етиб борган ва соат 23:45 да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида савдо дўконининг 300 м.кв майдонида шифт, том қисми ва маиший жиҳозлар ёниб зарарланган.
Ёнғин натижасида фуқаролар тан жароҳати олмаган.
Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter