Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сазанчик»да официантни пичоқлаб қўйишди

«Сазанчик»да официантни пичоқлаб қўйишди

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 6 май куни соат 20:30 ларда 32 ёшли М.Салим, 38 ёшли Х.Зафар ва 39 ёшли Х.Соҳиблар Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Сазанчик» ресторанида спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Сўнг уларга хизмат кўрсатаётган официант 26 ёшли Ҳ.Қосимжоннинг хизмати ёқмаётганлигини важ қилиб, уни ҳеч бир сабабсиз ҳақорат қилиб, дўппослашган. Жанжал вақтида М.Салим унинг қорин соҳасига пичоқ санчиб олган. Натижада Ҳ.Қосимжон шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б,в» бандлари (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Салим, Х.Зафар ва Х.Соҳибларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг