Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанддаги «Боғизағон» подстанциясида ёнғин юз берди

Самарқанддаги «Боғизағон» подстанциясида ёнғин юз берди

Бугун, 11 декабр куни соат 20:18 да Тойлоқ туманидаги «Боғизағон» подстанциясидаги трансформаторда ёнғин юзага келди.

Оқибатда туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Таъкидланишича, ҳозирда мутахассислар томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса жойига вилоят секторлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари чиқиб, ҳолатни назоратга олишган.

Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг