Самарқандда «тозалаш»: жиноий гуруҳнинг 47 аъзоси ушланди
Самарқандда махсус тадбирлар давомида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар тарқатди.
Самарқанд вилоятида ҳам «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинмоқда.
Хусусан, Махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралар томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида, Самарқанд вилоятида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди, дейилади хабарда.
Рейд тадбирлари давомида, ушбу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар (кастет, бита ва б.) просессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шунга ўхшаш тадбирлар Тошкент шаҳри, Фарғона, Қашқадарё каби ҳудудларда ҳам ўтказилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter