Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қамчиқ» довонида юзага келган тирбандлик сабаби маълум қилинди

«Қамчиқ» довонида юзага келган тирбандлик сабаби маълум қилинди

А373 «М39 а/й. —Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон ва Андижон орқали Ўш» автомобил йўлининг 245- км. қисми «Водий—Тошкент» йўналишида юк автотранспорт воситаси носозлиги сабабли автотранспорт қатнов қисмида тўхтаб қолган. 

Шу сабабли автотранспортлар ҳаракати секинлашган.

Айни вақтда тегишли ташкилотлар билан вазият бартараф этилган ва автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

«Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини» тавсия қилди «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг