Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда бировнинг тўшагига кирган эркак пичоқланди — прокуратура

Наманганда бировнинг тўшагига кирган эркак пичоқланди — прокуратура

Фото: «Xabar.uz»

Наманган вилоятининг Уйчи туманида қотиллик жинояти содир этилди. Тунги вақтда яшаш хонадонига қайтган эр ётоғида ўзга эркакни ушлаб олган.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилишича, жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 01:30 атрофида Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи 1991 йилда туғилган Ш.А. ўртоқлари билан бирга бўлиб ўтган гап маросимидан яшаш хонадонига келган.

Шу вақтда ўзининг ётоқхонасида телефон аппарати чироғи ёниқлигини кўриб, турмуш ўртоғи унга хиёнат қилаётган бўлиши мумкинлигини ўйлаб, яшаш хонадонида бўлган пичоқ билан қуролланиб, ётоқхонасига кирган. Ётоқхонада унинг турмуш ўртоғи З.А. бошқа туманда яшовчи Т.З. (эркак) билан ишқий муносабатларга киришиб, унга хиёнат қилаётганига гувоҳ бўлган.

Шундан сўнг Ш.А. аёли билан ишқий муносабатга киришган Т.З.ни кийимсиз ҳолатда ташқарига олиб чиқаётганда Т.З. унга қаршилик кўрсатган. Шунда Ш.А. қўлидаги пичоқ билан Т.З.ни ўлдириш мақсадида унинг ҳаёти учун муҳим бўлган органлари жойлашган кўкрак қафасининг чап томонига 1 маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг