Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элликқалъада йўловчи поезд 44 ёшли фуқарони босиб кетди

Элликқалъада йўловчи поезд 44 ёшли фуқарони босиб кетди

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида йўловчи поезд 44 ёшли фуқарони босиб кетди.

Воқеа жорий йилнинг 24 март куни соат 16:00 ларда 053-сонли «Қўнғирот-Тошкент» йўналишидаги йўловчи поезди «Элликқала-Тўрткўл» бекатлари оралиғи 552-километри 5-тўсиғида ҳаракатланиб ўтаётган вақтида содир бўлган.

Маълум қилинишича, 1979 йил туғилган фуқаро Х.Ш. эҳтиётсизлиги сабаб поезд йўлига чиқиб қолган ва натижада поезд босиб кетган. Фуқаро Х.Ш. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг