Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Евро-2024. Италия 98-дақиқадаги гол билан Хорватияни оғир аҳволда қолдирди

Евро-2024. Италия 98-дақиқадаги гол билан Хорватияни оғир аҳволда қолдирди

Европа чемпионатида В гуруҳида 3-тур баҳслари якунига етди. 

Хорватия Италия билан баҳсда сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқариб, қийин вазиятда қолди. 54-дақиқада пеналтидан фойдалана олмаган Модрич бир дақиқа ўтиб гол урди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 98-дақиқада Заккани мувозанатни тиклаб, «мовий гвардия»ни 2-ўрин билан плей-оффга олиб чиқди.

Италия 1/8 финалда Швейцария билан ўйнайди. Хорватияда кейинги босқичга чиқиш учун деярли имконият қолмади. 

Испания эса Ферраннинг голи эвазига Албаниядан устун келиб, гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлади.

Хорватия — Италия 1:1

Голлар: Модрич (55) — Заккани (90+8). 

Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Модрич (54). 

Хорватия – Ливакович, Станишич, Шутало, Понграчич, Гвардиол, Модрич (Маер, 80), Ковачич (Иванушец, 70), Брозович, Пашалич (Будимир, 46), Сучич (Перишич, 70), Крамарич (Юранович, 90)

Италия – Доннарумма, Ди Лоренцо, Дармиан (Заккани, 81), Бастони, Калафиори, Димарко (Кеза, 57), Жоржинио (Фажиоли, 81), Барелла, Пеллегрини (Фраттези, 46), Распадори (Скамакка, 75), Ретеги.

Огоҳлантиришлар: Сучич (24), Модрич (60), Иванушец (73), Понграчич (78), Станишич (82), Брозович (90+1), Калафиор (90+3), Фажиоли (90+6). 

Албания — Испания 0:1

Гол: Торрес (13).

Албания – Стракоша, Балиу, Жимсити, Айети, Митай, Лячи (Бериша, 70), Байрами (Хожа, 70), Рамадани, Аслани, Асани (Мучи, 81), Манай (Броя, 59).

Испания – Райя, Навас, Лапорт (Ле Норман, 46), Вивиан, Грималдо, Мерино, Олмо (Баэна, 84), Субименди, Ойарсабал (Фермин Лопес, 62), Ферран Торрес (Ямал, 71), Хоселу (Мората, 72).

Огоҳлантиришлар: Байрами (66), Бериша (89), Вивиан (90).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг