Янгиланган Kia K5 Turbo интерьери: Замонавийлик ва қулайлик
Янгиланган Kia K5 Turbo — бу шунчаки седан бўлиб қолмай, балки замонавий технологиялар, ўзгача услуб ва қулайликнинг ҳақиқий ифодаси ҳисобланади. K5 янги авлод интерьери алоҳида эътиборга лойиқ, чунки у синовдан текширилган эргономика, премиум материаллар ва рақамлаштириш соҳасидаги энг янги ишланмаларни ўзида бирлаштиради.
Интерьер умумий дизайни
Янгиланган K5 Turbo интерьерининг дизайни ўзининг жўшқинлиги ва ҳар бир деталнинг пухта ўйланганлиги билан ажралиб туради. Минимал даражадаги ёндашув, тўғри чизиқлар ва равон букилишлар кенглик ва премиумлик туйғусини яратади. Марказий консол ҳайдовчига бироз бурилган ҳолда қаратилган бўлиб, унга йўналтирилганлиги, автомобил бошқаришни янада қулайлаштиради.
Салондаги материаллар юқори сифати билан таассурот қолдиради: чарм, юмшоқ пластик ва металл безак қўшимчалари уйғунлашиб, ёқимли тактил муҳитни яратади. Юқори комплектацияларда табиий чарм ва ёғоч ёки алюминийдан декоратив безаклар ишлатилиши умумий услубга нафислик қўшади.
Рақамли панел ва мультимедия
Kia K5 Turbo’нинг асосий янгиланишларидан бири — бу ягона кенг манзарали экранга уйғунлашган ҳолда бирлаштирилган 12,3 дюймли рақамли қурилмалар панели ва 12,3 дисплейли мультимедия тизими ҳисобланади. Қурилмалар панели ҳайдовчини тезлик, автомобил тизимлари ва йўлдаги вазият тўғрисида барча зарурий маълумотлар билан таъминлайди. Юқори сифатли графика ва тушунарли интерфейс туфайли маълумотни ўқиш осонроқ ва тезроқ бўлади.
12,3 дюйм экранли мултимедия тизими Apple CarPlay ва Android Auto’нинг сўнгги версияларини қўллаб-қувватлайди, бу эса автомобилда смартфондан фойдаланишни максимал даражада қулай қилади. Навигация тизими тез ва аниқ ишлайди, овозли бошқарув эса йўлдан чалғимасдан функциялар билан осон мулоқот қилиш имконини беради.
Қулайлик ва эргономика
Kia K5 Turbo’да эътиборни тортадиган асосий омиллардан бири — бу автомобил салонининг пухта ўйланган эргономикаси ҳисобланади. Ҳайдовчига қулайлик яратиш учун мультимедия тизими, иқлим назорати ва ёрдамчи ассистентларининг барча бошқарув воситалари қўл остида бўлиб, йўлдан чалғиш заруратини камайтиради.
Иситиладиган ва юмшоқ чарм қопламали рул ҳатто совуқ кунларда ҳам автомобилни бошқаришни ёқимли қилади. Иситиш ва вентиляция функциясига эга олд томон ўриндиқлари ҳар қандай об-ҳавода қулайликни таъминлайди, электр юритмалари эса ўриндиқ ҳолатини шахсий хоҳиш-истакларга кўра осон созлаш имконини беради. Бел соҳасинини ушлаб туриш тизими бир неча йўналишда созланиши айниқса узоқ сафарлар учун муҳимдир. Орқа қатор йўловчилари ҳам эътибордан четда қолмади — улар ўриндиқларни иситишни ёқишлари, орқа тирсакқўйгичга ўрнатилган махсус тугмалар ёрдамида мультимедия тизимини бошқаришлари мумкин.
Илғор технологиялар
Kia K5 Turbo интерери инновацияларга бой. 7 та динамикларга эга JBL акустик тизими йўловчиларни жонли концерт муҳитига шўнғитиб, кристалл каби соф ва ҳажмли овозни таъминлайди. Смартфонлар учун симсиз қувватлаш ва салоннинг олд ва орқа қисмларида бир нечта USB-портлар замонавий ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулай ечимлардир.
Иқлим назорати ҳайдовчи ва олд томон йўловчи учун ҳароратни алоҳида тартибга солиш имконини бериши, ҳар қандай саёҳатни янада қулайлаштиради. Шунингдек, салонни чанг ва ёқимсиз ҳидлардан тозалаш учун ҳавони ионлаштириш функцияси ҳам мавжуд.
Кенглик ва қулайлик
Янгиланган Kia K5 Turbo жўшқинли ташқи дизайнга қарамай, салондаги кенглик билан ҳайратда қолдиради. Ғилдираклар базасининг ошиши туфайли мазкур бизнес-седан салони ўзининг синфида энг кенгидир. Орқа томон ўриндиқлари оёқ учун етарли жойни таъминлаши туфайли йўловчиларга узоқ саёҳатларда ҳам қулай жойлашишга имкон беради. Юк хонасининг ҳажми 500 литрни ташкил этганлги боис автомобилни оилавий сафарлар ва узоқ муддатли саёҳатлар учун қулай қилади.
Янгиланган Kia K5 Turbo - премиум даражадаги қулайликни ўзингизга ҳавола қилинг!
Мавжуд моделлар ва комплектацияларнинг тўлиқ рўйхатини олиш, шунингдек, кредит дастурлари билан қуйидаги телефон орқали: (+998) 55−500−83−33, веб-сайт, Телеграм-ботда ёки расмий Kia дилерлик марказларига мурожаат қилиб танишиш мумкин.
Расмий дилерлик марказларидан сотиб олинган барча Kia автомобилларига 5 йил ёки 150 000 км босиб ўтган йўл масофасигача кафолати амал қилади.
Sayt: kia.uz
Instagram: @kia__uzbekistan
Telegram: t.me/kia_rasmiy
Telegram-bot: t.me/kiauzbekistanbot
Реклама
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter