«Volvo» компанияси логотипини янгилади (фото)
Швециянинг «Volvo» компанияси логотипини янгилади. Янгиланган логотиплар ўрнатилган илк машиналар туркуми 2023 йилдан сотувга чиқарилади. Бу ҳақда «Teknikens Värld» (Швеция) журнали хабар берди.
Компаниянинг эндиги логотипи теп-текис: думалоқ, стрелка ва ёзувларда уч ўлчамли (3D) кўринишдан воз кечилган.
«Teknikens Värld» ёзишича, янги логотип компания ишлаб чиқарадиган енгил ва юк машиналарида, автобусларда ва денгиз бўлинмаларида пайдо бўлади. Ўзаро фарқлаш учун уларда муайян ранглардан фойдаланилади.
Эслатиб ўтамиз, бир йил муқаддам Япониянинг «Toyota» ва «Nissan» автоконцернлари ҳам ўз логотипларини янгилаганди.
Логотиплар ҳақида кўпроқ маълумотлар ушбу ҳаволада.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter