Норвегия электромобилларга тўлиқ ўтган илк мамлакатга айланиш арафасида
Норвегия бензин ва дизел ёнилғисида ишловчи автомобиллардан тўлиқ халос бўлган илк мамлакатга айланиши мумкин.
Нефт ва газ захираларига бой бўлишига қарамасдан, Норвегия янги энергия манбаларида ишловчи транспортларни жорий қилишда анчадан буён жаҳонда етакчилардан саналади. Мисол учун, 2010 йилда мамлакатда сотилаётган янги автомобилларнинг 1 фоизидан озроғини электромобиллар ташкил этган бўлса, 2024 йилда электромобилларнинг улуши 88,9 фоизга етди.
Мамлакат жамоат йўллари бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, 2025 йилнинг дастлабки ҳафталарида Норвегияда сотилган енгил машиналарнинг 96 фоизидан кўпроғини электромобиллар ташкил этди.
Норвегия транспорт вазирининг ўринбосари Сесилия Книбе Кроглунд CNBCга берган интервюсида қизиқ омилни келтирди. Бошқа мамлакатлар ички ёнув двигателли (бензин, дизел) автомобиллардан фойдаланишга чекловлар қўллашга урғу берган бўлса, Норвегия электромобилларни оммалаштириш бўйича изчил сиёсат юрғизиб келди — натижасини кўриб турибмиз.
Кроглунднинг айтишича, 2025 йилда Норвегия шаҳар автобусларини электробусларга тўлиқ алмаштиради, шу ўн йиллик охирига бориб эса электр моторли оғир машиналар улушини 75 фоизга етказиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter