Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Индонезия президентига электромобил совға қилди

Эрдўғон Индонезия президентига электромобил совға қилди

Фото: Report

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Индонезияга ташрифи доирасида ушбу мамлакат президенти Прабово Субиантога Туркияда ишлаб чиқарилган Togg электромобилини совға қилди.

Турк матбуоти ёзишича, юқори даражадаги ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши ва қўшма матбуот анжумани ўтказилганидан сўнг Жакартадаги Богор президент саройида Эрдўғон индонезиялик ҳамкасбига совғани топширган.

Маросимда Туркия саноат ва технологиялар вазири Меҳмет Фотиҳ Качир, мамлакат президенти маъмуриятининг алоқалар бўйича бошқармаси раҳбари Фахреттин Алтун ва бошқа юқори лавозимли шахслар қатнашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг